date

«Арсенал» Хулиан Алварес учун 120 миллион таклиф қилди, рад жавоб олди

«Арсенал» Хулиан Алварес учун 120 миллион таклиф қилди, рад жавоб олди

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес Лондондаги «Арсенал» сафига ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда El Desmarque нашри журналистлари хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, «канонирлар» 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати пайтида аргентиналик форвардни қўлга киритишга уриниб кўрган. Лондон клуби Алварес учун 100 миллион евро кафолатланган тўлов ва яна 20 миллион евро бонусларни таклиф қилган, бироқ мадридликлар бу таклифни рад этган.

Хулиан 2024 йилдан буён «Атлетико» шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил июнигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» Хулиан Алварес учун 120 миллион таклиф қилди, рад жавоб олди