date

Гарсия «Барселона» мағлубиятидан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди

Гарсия «Барселона» мағлубиятидан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди

Испания чемпионатининг 24-турида каталониялик «Барселона» сафарда «Жирона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг «кўк-анорранглилар» дарвозабони Жоан Гарсия ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гарсия асосий вазифаси гол ўтказмаслик эканини таъкидлади. Унинг айтишича, бу сафар дарвоза томон йўлланган зарбалар сони кутилганидан кўп бўлган, бироқ жамоа ютқазган паллада у амалга оширган сейвлар ҳам катта аҳамият касб этмайди.

Шунингдек, посбон «Барселона» ўйинини яхшилаши шартлигини қайд этди: жамоа рақибларга жуда кўп имконият тақдим этмоқда ва бу жиҳат устида албатта ишлаш керак. Marca нашри футболчининг сўзларини келтирди.

Мағлубиятдан кейин Ханс-Дитер Флик қўл остидаги жамоа турнир жадвалида пешқадам мадридлик «Реал»дан икки очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарсия «Барселона» мағлубиятидан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди