date

Икарди хет-трики «Галатасарай» тарихида янги рекорд олиб келди

Икарди хет-трики «Галатасарай» тарихида янги рекорд олиб келди

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлуб этди. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди — у ўйинда учта гол уриб, жамоасига ишончли ғалаба келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Икардининг бу хет-трики «Галатасарай» тарихида муҳим натижа билан якунланди: у клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Мауро тўплар сони бўйича руминиялик Георге Хажи натижасини ортда қолдирди — Хажи «Галатасарай» сафида 75 гол урган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 та гол бор.

Умумий тўпурарлик рейтингида эса аргентиналик ҳужумчи ҳозирча еттинчи поғонани эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилмоқда, ундан аввал у «ПСЖ»да ўйнаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трики «Галатасарай» тарихида янги рекорд олиб келди