date

Жорже Жезуш Роналду нега ўйнамаслигини айтди

Жорже Жезуш Роналду нега ўйнамаслигини айтди

"Ан-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган ўйинни нима сабабдан ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу учрашувда ҳам унинг номи қайдномада бўлмайди.

"Жадвал жуда тиққиз. Шу боис Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик — олдинда "Ал-Фатеҳ"га қарши муҳим ўйин турибди", — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мутахассис Роналдуга бундай дам бериш биринчи марта эмаслигини ҳам қўшимча қилди: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган баҳсларда аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган.

Саудия чемпионати доирасидаги "Ал-Фатеҳ" — "Ан-Наср" учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жорже Жезуш Роналду нега ўйнамаслигини айтди