«Атлетико» Хулиан Алваресга янги шартнома таклиф қилди

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алваресни қўлдан бой бермасликка жиддий киришди. Сўнгги пайтларда аргентиналик футболчи «Арсенал», «Челси», «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Барселона» билан тез-тез боғланаётгани фонида «матрасчилар» уни жамоада олиб қолмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, клуб 26 ёшли Алваресга шартномани узайтириш бўйича расмий таклиф юборган ва музокараларни тезлаштириш ниятида.
Transfermarkt портали Алвареснинг бозор нархини 100 миллион евро деб баҳоламоқда. Жорий мавсумда у 34 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
«Атлетико»нинг навбатдаги учрашуви 18 февраль куни сафарда «Брюгге»га қарши Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг