Осимҳен «Ювентус» устидан ғалабани жуда жўшқин нишонлади

Туркиянинг «Галатасарай» клуби Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги илк учрашувда Туриннинг «Ювентус» жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди. Истанбул вакиллари рақиб дарвозасига беш гол уриб, ўз дарвозасидан атиги икки тўп ўтказиб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Виктор Осимҳен энг фаол футболчилардан бири бўлди: у нафақат гол урди, балки жамоадошларига голли паслар билан ҳам ёрдам берди.
Ўйиндан кейин собиқ «Наполи» ҳужумчиси ҳиссиётларга берилиб кетди — стадионнинг ички йўлагида қувонч устида кичик тартибсизлик қилиб, ёритгичлардан бирини синдириб қўйди. Шунга қарамай, етказилган зарар клуб томонидан қопланган.
Жавоб учрашуви бир ҳафтадан сўнг Турин майдонида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг