date

Аргентина Ямални тўхтатиш учун махсус режа тузмоқда

Аргентина Ямални тўхтатиш учун махсус режа тузмоқда

Март ойининг охирида Испания ва Аргентина Финаллисима доирасида соврин учун баҳс олиб боради. Европа чемпиони ва Америка Кубоги соҳиби мақомидаги жамоалар тўқнашувига ҳали бир ойдан кўпроқ вақт бор, бироқ мураббийлар штаблари аллақачон тайёргарликни бошлаб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline нашри DSports Radio'га таяниб ёзишича, аргентиналиклар Испания вингери Ламин Ямалнинг фаоллигини чеклаш йўлларини муҳокама қилмоқда. Режага кўра, унга қарши шахсий назоратда кучли ҳисобланган ҳимоячи Николас Тальяфиго биринчи рақамли вариант сифатида кўрилмоқда.

Бундан ташқари, бош мураббий Лионел Скалони жисмонан бақувват ярим ҳимоя чизиғини шакллантиришни режалаштирмоқда: таркибда Ямалга қарши курашга бутун эътиборини қаратадиган, зарур бўлса "қора иш"ни қиладиган футболчи ҳам бўлиши керак. Аргентина томони Ямални тез-тез икки футболчи қаршилигида қолдиришни мақсад қилган.

Испания ва Аргентина 27 март куни ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина Ямални тўхтатиш учун махсус режа тузмоқда