date

Аргентина Ямални тўхтатиш учун махсус режа тузмоқда

Аргентина Ямални тўхтатиш учун махсус режа тузмоқда

Март ойи охирида Испания ва Аргентина терма жамоалари Finalissima доирасида соврин учун майдонга тушади. Европа чемпиони ва Америка Кубоги ғолиби ўртасидаги баҳсга ҳали бир ойдан кўпроқ вақт бор, бироқ мураббийлар штаблари аллақачон тайёргарликни бошлаб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline нашри DSports Radio маълумотларига таяниб ёзишича, аргентиналиклар Испания қанот ҳужумчиси Ламин Ямални қандай қилиб жиловлаш устида бош қотирмоқда. Режага кўра, унга қарши шахсий назоратни яхши эплайдиган ҳимоячи Николас Тагляфико ишлайди.

Бундан ташқари, бош мураббий Лионел Скалони жисмонан кучли ярим ҳимоя чизиғини шакллантиришни кўзламоқда: унда Ямалга қарши курашга тўлиқ йўналтириладиган, керак бўлса "қора иш"ни бажарадиган футболчи ҳам бўлади. Аргентина томони Ямал тўп билан қолган вазиятларда унга бир эмас, икки рақиб босим қиладиган ссенарийни яратмоқчи.

Испания ва Аргентина 27 март куни ўзаро учрашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина Ямални тўхтатиш учун махсус режа тузмоқда