Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо топ-клублар кузатмоқда

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳолатидан мамнун ва клубини алмаштириш зарур деб ҳисобламайапти. Нигериялик футболчига жамоанинг муҳити ҳам, ўйин услуби ҳам маъқул. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳен билан жиддий қизиқиши мумкин. Бироқ айни пайтда конкрет музокаралар ёки расмий алоқалар бошланганича йўқ.
Манбада таъкидланишича, эҳтимолий трансфер масаласида ҳал қилувчи сўз футболчининг ўзи қарорига боғлиқ бўлади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчининг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг