date

ПСЖ Дембеле жароҳати бўйича расмий маълумот берди

ПСЖ Дембеле жароҳати бўйича расмий маълумот берди

ПСЖ клуби расмий сайтида жамоа футболчилари бўйича тиббий маълумотнома эълон қилди. Унда Европа Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши учрашувда жароҳат олган ҳужумчи Усмон Дембеле ҳолати ҳақида сўз боради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Парижликлар баёнотига кўра, Дембеле болдир мушагида ноқулайлик сезган ва яқин кунларда залда индивидуал дастур асосида шуғулланади.

Шу сабабли ҳужумчи шанба куни Франция чемпионати доирасида «Мец»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Ушбу баҳсда ПСЖ ўз майдонида «Мец»ни қабул қилади.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Фабиан Руис яна индивидуал машғулотларга қайтгани ҳам таъкидланди.

Айни пайтда ПСЖ Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ланс»дан атиги бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Дембеле жароҳати бўйича расмий маълумот берди