date

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, лекин талаб бор

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, лекин талаб бор

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги муҳитдан мамнун ва клубини ўзгартириш зарурати борлигини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоа ҳам, унинг ички муҳити ҳам ёқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳенга қизиқиш билдиришни режалаштирмоқда. Бироқ ҳозирча аниқ таклифлар, расмий алоқалар ёки музокаралар бошланганича йўқ.

Манбада таъкидланишича, эҳтимолий трансфер масаласи, аввало, Осимҳеннинг шахсий қарорига боғлиқ бўлади.

Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та гол урди ва 13 та голли пас берди.

Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, лекин талаб бор