date

Милан Берлускони даври бошланган кунни эсллади

Милан Берлускони даври бошланган кунни эсллади

Италиянинг “Милан” клуби муҳим санани ёдга олди: 1986 йил 20 февраль куни, бундан роппа-роса 40 йил аввал клуб тарихидаги энг ёрқин даврга старт берилган эди. Ўша куни Силвио Берлускони 80-йилларнинг биринчи ярмида жиддий инқирозга ботган “россонери”ни сотиб олган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кўп ўтмай жамоа бошқаруви Арриго Сакки қўлига ўтди ва у “Милан”ни тубдан ўзгартирди. Берлускони раҳбарлиги даврида клуб 29 та совринни қўлга киритди: улар орасида 8 та Скудетто ҳамда Чемпионлар кубоги ва кейинчалик Лига чемпионлари номи билан давом этган турнирда 5 та ғалаба бор.

Юбилей муносабати билан клуб афсонаси Паоло Малдини ҳам ижтимоий тармоқларда эслатма қолдирди. Малдини Берлускони “Милан”ни сотиб олган пайтнинг ўзида жамоа сафида тўп сураётган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Милан Берлускони даври бошланган кунни эсллади