Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо топ-клублар кузатмоқда

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳолатидан мамнун ва клубини ўзгартириш зарурати борлигини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоа муҳити ҳам, таркиб ҳам ёқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳен бўйича қизиқиш билдириши мумкин. Бироқ айни пайтда аниқ таклифлар, алоқалар ёки музокаралар ҳақида гап йўқ.
Манбада қайд этилишича, эҳтимолий трансфер масаласи кўп жиҳатдан Осимҳеннинг шахсий қарорига боғлиқ бўлади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг