date

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо қизиқиш бор

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо қизиқиш бор

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётдан мамнун ва клубини ўзгартириш зарурати бор деб ҳисобламайди. Нигериялик футболчига жамоа ва муҳит ёқаётгани таъкидланмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳенга эътибор қаратиши мумкин. Айни пайтда эса аниқ таклифлар, расмий мурожаатлар ёки музокаралар ҳақида гап йўқ.

Манбага кўра, эҳтимолий трансфернинг тақдири, аввало, Осимҳеннинг шахсий қарорига боғлиқ бўлади.

Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатма берди.

Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо қизиқиш бор