date

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо қизиқиш бор

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо қизиқиш бор

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳолатидан мамнун ва клубини ўзгартириш зарурати борлигини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоа муҳити ва таркиб ёқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, The Touchline ёзишича, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳен бўйича вазиятни диққат билан кузатади. Ҳозирча эса аниқ таклифлар, расмий алоқалар ёки музокаралар ҳақида гап йўқ.

Манбада таъкидланишича, эҳтимолий трансфер масаласи, аввало, Осимҳеннинг шахсий қарорига боғлиқ бўлади.

Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчининг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо қизиқиш бор