date

Агент Макаровнинг жароҳатдан кейинги ҳолати ҳақида маълумот берди

Агент Макаровнинг жароҳатдан кейинги ҳолати ҳақида маълумот берди

Денис Макаровнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Алексей Бабырь футболчининг ҳозирги аҳволи бўйича изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Москванинг «Динамо» клубидан Туркиянинг «Кайсериспор» жамоасига ўтган ҳужумчи яқинда енгил жароҳат олганди.

Агентнинг сўзларига кўра, Макаров тўлиқ тикланган ва бутун ҳафта давомида умумий гуруҳда тўлиқ машғулот ўтказган. У жамоада ўзини эркин ҳис қилмоқда, ҳаммаси ёқмоқда, фақат шу кичик жароҳат уни бироз ортга сургани, акс ҳолда у аллақачон учрашувларни асосий таркибда бошлаган бўлишини таъкидлади. Бу фикрларни «RB Sport» келтиради.

Макаров Туркияда ҳозирча бир ўйинда майдонга тушиб, 30 дақиқа ҳаракат қилди.

Якшанба куни «Кайсериспор» Туркия чемпионатининг 23-тури доирасида «Антальяспор»га қарши баҳс ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Агент Макаровнинг жароҳатдан кейинги ҳолати ҳақида маълумот берди