Юлдуз Ражабова тўйида Адиз Ражабовни кўриб кўз ёшларини тўхтата олмади

Актриса Юлдуз Ражабованинг тўй маросимида актёр Адиз Ражабовнинг гуллар билан кириб келиб уни табриклагани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Ушбу ҳаяжонли лаҳзада ўз туйғуларини яшира олмаган Юлдуз Ражабова кўз ёшларини тўхтата олмади. Адиз Ражабов ўз саҳифасида актрисага илиқ тилаклар билдириб, унинг Эмре билан мустаҳкам оила қуришини тилади. Шунингдек, актёр мухлисларни ёшлар ҳаққига дуо қилишга чақирди.
Актриса Юлдуз Ражабованинг тўйидан тарқалган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Айниқса, актёр Адиз Ражабов билан боғлиқ ҳаяжонли лаҳзалар мухлислар эътиборини тортди.
Тарқалган видеоларда Адиз Ражабов тўй маросимига гуллар билан кириб келиб, Юлдуз Ражабовани самимий табриклагани акс этган. Шу пайтда актриса ҳис-туйғуларини яшира олмай, кўз ёш тўккан.
Адиз Ражабов ўзининг ижтимоий тармоқларида ҳам Юлдуз Ражабовага илиқ тилаклар билдириб пост қолдирди. “МашаАллаҳ! Юлдуз сингилжоним! Бахтли бўлгин! Эмре билан бир-бирингизни тушуниб чиройли ва мустаҳкам оила қуринг! Бахтингизни асранг!” — деб ёзган актёр.

У, шунингдек, мухлисларни ҳам ёшлар ҳаққига дуо қилишга чақирган. Ижтимоий тармоқларда эса фойдаланувчилар Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжим жуфтлигига бахт ва узоқ умр тиламоқда.































Изоҳлар 0
…