Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва «Истанбул Башакшеҳир» клуби аъзоси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида энг сермаҳсул ўйинчи сифатида ажралиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 февраль ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан), у «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарган: 16 та гол ва 4 та голли узатма. Шу кўрсаткич билан Шомуродов турнирнинг тўпурарлари рўйхатида ҳам етакчилик қилмоқда.
«Галатасарой» юлдузлари Мауро Икарди ва Виктор Осимҳен билан таққосланганда, Шомуродовнинг натижаси анча юқори. Икарди барча ўйинларда 13 гол урган бўлса, Осимҳен миллий чемпионат доирасида 9 та гол билан чекланиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Америкада ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!