date

Радимов Италия терма жамоаси даражасини паст баҳолади

Радимов Италия терма жамоаси даражасини паст баҳолади

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубида тўп сурган собиқ ярим ҳимоячи, ҳозирда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов Италия футболининг бугунги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Радимовнинг айтишича, Италия футболы инқироз даврини бошдан кечирмоқда: терма жамоа мундиалга чиқмай қолиш хавфи остида. Унинг таъкидлашича, клублар легионерлар ҳисобига натижа кўрсатиб турган бўлса-да, миллий жамоа даражаси етарлича юқори эмас. Мутахассис бу фикрларни “Матч ТВ” эфирида билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма ола олмади. Женаро Гаттузо бошчилигидаги жамоа йўлланма учун плей-офф учрашувларида иштирок этади.

2026 йилги мундиал ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Нуфузли турнирга уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Радимов Италия терма жамоаси даражасини паст баҳолади