date

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчиси бўлди

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчиси бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида ҳозирча энг сермаҳсул ўйинчи сифатида қайд этилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21-февраль ҳолатига кўра, Шомуродов "гол+пас" тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. Шу натижа билан у чемпионат тўпурарлари рўйхатида ҳам пешқадам бўлиб турибди.

"Галатасарай" юлдузлари билан солиштирилганда, Элдор иккала рақибидан ҳам анча олдинда. Мауро Икардининг барча мусобақалардаги голлари 13 тани ташкил этаётган бўлса, Виктор Осимҳен миллий чемпионатда 9 та гол билан кифояланган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йил Шимолий Америкада ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчиси бўлди