date

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Истанбул Башакшеҳир» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида энг сермаҳсул ўйинчи сифатида пешқадамликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21-феврал, шанба куни ҳолатига кўра, Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. Шу натижа уни турнирнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринга олиб чиқди.

«Галатасарай» юлдузлари Мауро Икарди ва Виктор Осимҳен билан таққослаганда ҳам Элдор сезиларли устунликка эга. Икардининг барча ўйинларда 13 та голи бор, Осимҳен эса миллий чемпионат доирасида 9 мартагина рақиб дарвозасини ишғол этган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Шимолий Америкада ўтказиладиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди