date

Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул футболчи сифатида етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21-февраль ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан) Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та ассист. Шу натижа билан у турнир тўпурарлар рўйхатида ҳам биринчи ўринда бормоқда.

«Галатасарай» юлдузлари билан таққослаганда ҳам Элдор сезиларли устунликка эга. Мауро Икардининг барча ўйинларда 13 та голи бор, Виктор Осимҳен эса миллий чемпионат доирасида 9 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилда Шимолий Америкада ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди