Ўзбекистонда юқори рейтингли тадбиркорлар сони 2,1 мингтага етди

1 дақиқа ўқиш217
Ўзбекистонда юқори рейтингли тадбиркорлар сони 2,1 мингтага етди

Ўзбекистонда 2026 йил 24 апрель ҳолатига кўра, 2,1 минг тадбиркорлик субъектига юқори барқарорлик рейтинги берилди. Улардан 335 таси энг юқори кўрсаткич ҳисобланган AAA даражасига лойиқ кўрилди. Рейтинг тизими жорий этилгандан буён барқарор тадбиркорлар сони 1,3 бараварга кўпайган бўлиб, бу мамлакатдаги бизнес муҳити ва бошқарув сифати яхшиланаётганидан далолат беради. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.

Таҳлилларга кўра, 64,4 минг тадбиркор ўрта, 226,2 минг нафари қониқарли, 294,7 минг нафари эса паст барқарорлик рейтингига эга бўлиб турибди. Юқори рейтингга эга тадбиркорларнинг асосий қисми савдо соҳасида фаолият юритмоқда — 690 та корхона. Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасида 654 та, саноатда 506 та, қишлоқ хўжалигида 106 та ва қурилиш тармоғида 59 та корхона юқори натижа қайд этган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри мутлақ етакчилик қилмоқда, пойтахтда 709 та юқори рейтингли тадбиркор рўйхатга олинган. Кейинги ўринларни Тошкент вилояти (258 та), Самарқанд вилояти (180 та) ва Фарғона вилояти (152 та) эгаллади. Ушбу кўрсаткичлар тадбиркорлик субъектларининг молиявий интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш даражаси ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?