date

"Реал"да совуқчилик: Мбаппе ва Арбелоа ўртасида муаммо пайдо бўлди...

"Реал"да совуқчилик: Мбаппе ва Арбелоа ўртасида муаммо пайдо бўлди...

"Реал Мадрид"да ички муҳит тобора қизиб бормоқда. Нуфузли COPE нашри маълумотига кўра, жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа ва ҳужумчи Килиан Мбаппе ўртасидаги муносабатлар анча совуқлашган.

Манба таъкидлашича, икки томон ўртасида аввалгидай ўзаро тушуниш йўқолган. Ҳатто бу алоқа Хаби Алонсо давридагидек илиқ эмас. Мураббий ва юлдуз ҳужумчи ўртасида маълум масофа пайдо бўлгани, бу эса жамоа ички муҳитига ҳам таъсир қилаётгани айтилмоқда.

Қизиғи, вазиятга оммавий ахборот воситаларида тарқалган бир эпизод ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин. Унда Килиан Мбаппе 2012 йилги Жозе Моуриньо бошқарувидаги “Реал” юлдузлари — Криштиану Роналду ва Месут Ўзил иштирок этган коллажга лайк босгани муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу постда ҳозирги таркибдан ҳам Арда Гюлер ва Мбаппе акс этгани эътиборли.

Айни пайтда матбуотда "Реал Мадрид" раҳбарияти Арбелоа ўрнига яна Жозе Моуриньони қайтариши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалмоқда. Қолаверса, португалиялик мутахассис бу эҳтимолни тўлиқ инкор этмаган.

Шу билан бирга, майдондаги статистика бошқа нарсани кўрсатмоқда. Килиан Мбаппе жорий мавсумда 41 та ўйинда 41 та гол ва 6 та ассист қайд этиб, жамоанинг асосий кучларидан бири бўлиб қолмоқда.

Қисқача айтганда, “Реал”да натижалар бор, лекин атмосфера савол остида. Агар бу совуқчилик чуқурлашса, ёзда катта ўзгаришлар бўлиши ҳеч гап эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Реал"да совуқчилик: Мбаппе ва Арбелоа ўртасида муаммо пайдо бўлди...