date

Роналду йирик ғалабадан сўнг фикр билдирди ва дубл қайд этди

Роналду йирик ғалабадан сўнг фикр билдирди ва дубл қайд этди

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Ал-Ҳазм"га қарши 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик юлдуз учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида яна биринчи ўринга қайтишига катта ҳисса қўшди.

"Ҳаммаси аввалгидек бўлди. Биз қайтдик, тўғри йўлдамиз ва ўзимизга ишончимиз баланд, ҳаммаси жойида. Мақсад сари қадам-бақадам кетяпмиз. Ҳозир яхши формдамиз, кейин нима бўлишини кўрамиз", — дея Роналду сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

22-турдан сўнг "Ал-Наср" 55 очко билан Саудия лигасида пешқадам бўлиб турибди ва "Ал-Ҳилол"ни 1 очкога ортда қолдирмоқда. 25 февраль куни Жорже Жезуш жамоаси сафардa "Ал-Нажма"га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду йирик ғалабадан сўнг фикр билдирди ва дубл қайд этди