Алексей Бабир Денис Макаровнинг ҳозирги аҳволини маълум қилди

Денис Макаровнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган агент Алексей Бабир футболчининг соғлиғи ва жамоага мослашуви ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Москванинг «Динамо» клубидан Туркиянинг «Кайсериспор» жамоасига ўтган ҳужумчи яқинда енгил жароҳат олганди.
Агентнинг айтишича, Макаров тўлиқ тикланган ва бутун ҳафта давомида умумий гуруҳ билан тўлақонли машғулотларда қатнашмоқда. У жамоада ўзини эркин ҳис қилмоқда, ҳаммаси ёқмоқда, фақат ўша кичик жароҳат режаларга бироз халақит берган — акс ҳолда у аллақачон илк дақиқалардан ўйнашни бошлаган бўларди.
Макаров Туркия чемпионатида ҳозирча битта учрашувда майдонга тушиб, 30 дақиқа ҳаракат қилишга улгурди.
Якшанба куни «Кайсериспор» Туркия чемпионатининг 23-тури доирасида «Антальяспор»га қарши баҳс ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!