Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул футболчи сифатида етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 февраль ҳолатига кўра, Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарган: у 16 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Шу билан бирга, у турнир тўпурарлар рўйхатида ҳам биринчи ўринда бормоқда.
«Галатасарай» юлдузлари Мауро Икарди ва Виктор Осимҳен билан таққослаганда, Шомуродовнинг кўрсаткичлари анча юқори. Икардининг барча ўйинлардаги голлари 13 тани ташкил этса, Осимҳен миллий чемпионат доирасида 9 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Америкада ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!