Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир” сафида Туркия чемпионатида энг сермаҳсул футболчи бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21-февраль ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан) Шомуродов “гол+пас” тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. У турнирнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида ҳам биринчи ўринни эгаллаб турибди.
“Галатасарой” юлдузлари Мауро Икарди ва Виктор Осимҳен билан таққослаганда, Элдор улардан анча олдинда. Икардининг барча ўйинларда 13 та голи бор, Осимҳен эса миллий чемпионат доирасида 9 та гол билан чекланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йил Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг