date

ПСЖ Жоау Невеш билан шартномани 2030 йилгача узайтиради

ПСЖ Жоау Невеш билан шартномани 2030 йилгача узайтиради

«Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Жоау Невеш клуб билан янги шартнома имзолаш арафасида. Томонлар 2030 йилгача мўлжалланган келишувнинг барча бандларини келишиб олди, дея хабар бермоқда «Gazeta.Ru» Фабритсио Романога таяниб. 21 ёшли футболчининг маоши ҳам оширилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Невеш 2024 йил ёзида «Бенфика»дан ПСЖга кўчиб ўтган, трансфер қиймати 65 миллион еврода ошгани айтилади. Португалиялик футболчининг амалдаги шартномаси эса 2029 йилгача кучга эга.

Жорий мавсумда Луис Энрике жамоаси сафида барча мусобақаларда 23 ўйинда майдонга тушган Невеш 6 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Жоау Невеш билан шартномани 2030 йилгача узайтиради