ПСЖ Жоау Невеш билан янги шартнома бўйича келишди

«Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Жоау Невеш клуб билан янги шартнома имзолаш арафасида. Манбаларга кўра, томонлар 2030 йилгача мўлжалланган келишув шартларини тўлиқ мувофиқлаштирган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, 21 ёшли португалиялик футболчининг маоши ҳам оширилади. Невеш ПСЖ сафига 2024 йил ёзида «Бенфика»дан 65 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига келиб қўшилганди, унинг амалдаги шартномаси эса 2029 йилда якунланиши керак.
Жорий мавсумда Луис Энрике жамоасида Невеш барча мусобақаларда 23 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли пас муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг