date

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида энг сермаҳсул ўйинчи сифатида пешқадамликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 февраль ҳолатига кўра, Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарган: 16 та гол урган ва 4 та голли узатма берган. Шу натижа уни турнир тўпурарлари рўйхатининг биринчи поғонасига олиб чиқди.

«Галатасарай» юлдузлари билан таққослаганда ҳам Элдорнинг кўрсаткичлари юқорироқ: Мауро Икардининг барча ўйинларда 13 та голи бор, Виктор Осимҳен эса миллий чемпионат доирасида 9 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йил Шимолий Америкада ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди