Кавани мухлислар норозилиги остида, Бокадаги келажаги мавҳум

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин — бунинг сабаби унинг ўзи эмас, балки клуб атрофидаги босим бўлаётгани айтилмоқда. Сўнгги ўйинларда Кавани кўрсатаётган ўйин мухлисларни қониқтирмаяпти ва трибунадан ҳуштакбозлик тобора кўпаймоқда. Навбатдаги баҳсда у алмаштирилган пайтда ҳам майдонни қаттиқ ҳуштаклар остида тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Алмаштириш эса вазиятни ўзгартирмади: «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Аргентина ОАВ ҳозирча Кавани билан шартномани узайтириш масаласига эҳтиёткорона ёндашмоқда. Қолаверса, клуб парагвайлик Адам Барейрони таркибга қўшиб олди ва кўпчилик айнан у 39 ёшли тажрибали футболчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!