date

«Галатасарай»да маошлар бўйича муаммолар юзага келди

«Галатасарай»да маошлар бўйича муаммолар юзага келди

«Коньяcпор» билан ўйиндаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб раҳбарияти масала юзасидан изоҳ бермаётгани эса ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада кучайтирди.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.

Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. Бироқ 52 очкога эга ва бир ўйини захирада бўлган «Фенербахче» унга яқинлашиб келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да маошлар бўйича муаммолар юзага келди