date

«Ювентус» Уэстон Маккеннини таркибда олиб қолишга яқин

«Ювентус» Уэстон Маккеннини таркибда олиб қолишга яқин

Америкалик ярим ҳимоячи Уэстон Маккенни Туриннинг «Ювентус» клуби билан янги шартнома имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, томонлар музокараларни якунлаб, келишувнинг барча бандлари бўйича тўлиқ келишиб олган. Расмий эълон яқин вақт ичида берилиши кутилмоқда.

Маккеннининг «қари синьора» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. Футболчининг трансфер нархи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Уэстон «Ювентус» сафида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 7 та голли пас муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Уэстон Маккеннини таркибда олиб қолишга яқин