date

«Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баравар оширмоқчи

«Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баравар оширмоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячи Леннарт Карлни жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sky Sports хабарига кўра, клуб яқин вақт ичида 18 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Германия чемпионлари Карлга мавсумига 8 миллион евро маош таклиф этмоқчи, ҳозир эса у йилига 2 миллион евро олади.

Леннарт Карл «Бавария» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги келишуви 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 31 учрашувда майдонга тушиб, 7 гол урди ва 4 ассист қайд этди. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баравар оширмоқчи