«Бавария» Леннарт Карл маошини тўрт баробар оширмоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячи Леннарт Карлни жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sky Sports хабарига кўра, клуб яқин вақт ичида 18 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Германия чемпиони Карлнинг мавсумлик маошини 8 миллион еврогача кўтаришга тайёр, ҳозирда у йилига 2 миллион евро олади.
Леннарт Карл «Бавария» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол урди ва 4 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Карлни 60 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг