date

«Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баробар оширмоқчи

«Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баробар оширмоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячи Леннарт Карлни жамоада сақлаб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sky Sports хабарига кўра, Бундеслига амалдаги чемпионлари яқин кунларда 18 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи. Клуб Карлнинг мавсумлик маошини 8 миллион евроғача кўтаришга тайёр, ҳозирда у йилига 2 миллион евро олади.

Леннарт Карл «Бавария» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги битими 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 31 учрашувда майдонга тушиб, 7 гол урди ва 4 ассист қайд этди. Transfermarkt портали Карлни 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баробар оширмоқчи