«Бавария» Леннарт Карлга маошни тўрт баробар оширмоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби яримҳимоячи Леннарт Карлни жамоада олиб қолиш устида ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sky Sports хабарига кўра, яқин кунларда 18 ёшли футболчига янги шартнома таклиф этилиши кутилмоқда. Германия чемпионлари Карлнинг мавсумлик маошини 8 миллион еврогача кўтаришга тайёр, ҳозирда у йилига 2 миллион евро олади.
Леннарт Карл «Бавария» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги битими 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Бу мавсум у барча мусобақаларда 31 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Карлнинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг