date

«Реал» ёзда Грегор Кобелни сафига қўшиб олмоқчи

«Реал» ёзда Грегор Кобелни сафига қўшиб олмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида дарвозабон чизиғини кучайтириш учун янги голкипер олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Хорхе Пикон хабарига кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия» жамоасида тўп сураётган Грегор Кобел вариантини жиддий кўриб чиқяпти. Швейсариялик дарвозабон «Реал»нинг ушбу позициядаги асосий нишони сифатида тилга олинмоқда.

Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан «Боруссия»га 15 миллион евроға кўчиб ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди ва 14 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ёзда Грегор Кобелни сафига қўшиб олмоқчи