date

Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди

Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди

Лионел Месси фаолиятининг бир даврида миллий майдонда Аргентина эмас, Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш эҳтимоли бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳужумчининг айтишича, у аллақачон "Барселона"да тўп сураётган пайтда бу борада таклифлар ва ишоралар бўлган. Месси ёшлигида Барселонага кўчиб келгани, тайёргарликнинг катта қисмини клуб академиясида ўтагани учун бундай вариант реал кўринганини таъкидлади.

Шунга қарамай, футболчи танловини ўзгартирмаган: унинг юраги доимо Аргентина билан бўлганини айтди. Месси 2022 йилда Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди