date

Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди

Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди

Ҳужумчи Лионел Месси миллий жамоа даражасида Аргентина эмас, Испания терма жамоаси сафида ҳам майдонга тушиш эҳтимоли бўлганини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мессининг сўзларига кўра, у "Барселона"да тўп сура бошлаган даврда бу вариант муҳокама қилинган ва унга бундай қадам ташлаш бўйича ишоралар ҳам берилган. Футболчи эрта ёшида Барселонага кўчиб келгани, тайёргарликнинг катта қисмини клуб академиясида ўтагани сабабли бундай имконият ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлган.

Шунга қарамай, Месси танловини Аргентинадан четга бурмади: унинг айтишича, юраги доимо Аргентина билан бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси 2022 йилда Аргентина терма жамоаси билан бирга жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди