«Реал» ёзда Грегор Кобелни таркибига қўшиб олмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш учун янги голкипер олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Хорхе Пикон хабарига кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия»си посбони Грегор Кобел вариантини жиддий кўриб чиқяпти. Швейсариялик дарвозабон «Реал» учун ушбу позициядаги асосий нишон сифатида қайд этилмоқда.
Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан «Боруссия Дортмунд»га 15 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у «арилар» сафида барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди ва 14 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлади. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!