Роналду 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг икки сўз ёзди

Саудия Арабистони Про-лигасида «Ал-Наср» навбатдаги турда «Ал-Намджа»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, турнир жадвалида пешқадамликка чиқиб олди. Учрашувдаги ҳисобни Криштиану Роналду очди — португалиялик ҳужумчи 7-дақиқадаёқ пенальтини аниқ амалга оширди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейин 41 ёшли Роналду ижтимоий тармоқларда бир нечта суратларни улашиб, қисқа изоҳ қолдирди. Унинг постида атиги икки сўз бор эди: «Шундай давом этинг!»
Бу гол билан Роналду фаолияти давомида урган тўплари сонини 965 тага етказди. Энди 1000 гол марраси янада яқинлашди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду «Ал-Наср» билан шартномасини узайтирган — келишув 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг