Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенюхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шенюхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ кутилган натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди.
Кўп ўтмай «Шанхай Шенюхуа» майдонда бир футболчига камайиб қолди ва бу ҳолат учрашувдаги интриганинг деярли барҳам топишига олиб келди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенюхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг