date

Месси Испания терма жамоасида ўйнаши ҳам мумкин эди

Месси Испания терма жамоасида ўйнаши ҳам мумкин эди

Лионел Месси миллий жамоа даражасида фақат Аргентина эмас, балки Испания терма жамоаси сафида ҳам майдонга тушиш эҳтимоли бўлганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳужумчининг сўзларига кўра, у «Барселона»да ўйнай бошлаган пайтда бундай вариант муҳокама қилинган ва унга ишора ҳам қилинган. Месси ёшлигида Барселонага кўчиб ўтгани, тайёргарликнинг катта қисмини клуб академиясида ўтагани сабабли бу йўл реал бўлганини таъкидлади.

Шунга қарамай, футболчи танловини ўзгартирмаганини билдириб, юраги доимо Аргентина билан бўлганини қўшимча қилди. Эслатиб ўтамиз, Месси 2022 йилда Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Испания терма жамоасида ўйнаши ҳам мумкин эди