date

«Реал» ёзда дарвозабон Кобелни таркибга қўшмоқчи

«Реал» ёзда дарвозабон Кобелни таркибга қўшмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферлар ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Хорхе Пикон хабарига кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси посбони Грегор Кобел вариантини кўриб чиқмоқда. Швейсариялик дарвозабон «Реал» учун бу позициядаги асосий мақсад сифатида тилга олинмоқда.

Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан «Боруссия»га 15 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 45 гол ўтказиб юборди, 14 учрашувда эса дарвозаси дахлсиз қолди. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ёзда дарвозабон Кобелни таркибга қўшмоқчи