«Ал-Наср» сафардa аутсайдер дарвозасига беш гол урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 23-турида «Ал-Наср» сафардa турнир жадвалининг қуйи поғонасидаги «Ал-Нажма»га қарши майдонга тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида Жоау Фелиш ўнг қанотдан узатмани қабул қилиб, чап томондан 7 метр масофадан воле билан зарба берди, аммо тўп устунга тегди. Кўп ўтмай Криштиану Роналду пеналтидан чап бурчакка аниқ зарба йўллади — дарвозабон тўпга етиб бора олмади (0:1). 31-дақиқада Садио Мане чап қанотдан Брозовични ҳужумга чиқариб юборди, унинг узатмасидан кейин Кингсли Коман бурилиб зарба бериб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Орадан кўп ўтмай бурчак тўпи ўйналган вазиятда Иньиго Мартинес 23 метрдан пастдан йўллаган зарбаси билан фарқни оширди — дарвозабон тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди (0:3).
Иккинчи бўлимда Мане Роналдуни дарвозабон билан яккама-якка чиқарди, бироқ португалиялик голли вазиятдан фойдалана олмади. 52-дақиқада Наваф ал-Бушаил жарима майдонига ёриб кириб, тўпни марказга узатди; Роналду зарба беришни танламай, чап томондаги Манега пас берди ва сенегаллик ҳужумчи 10 метр масофадан тўпни тўсин остига йўллаб, ҳисобни йириклаштирди (0:4). Учрашув охирларида бурчак тўпидан кейин Иньиго Мартинес бош билан узоқ бурчакка аниқ йўллаб, дублини расмийлаштирди (0:5).
Шу тариқа «Ал-Нажма» жадвалнинг энг пастида қолмоқда. «Ал-Наср» эса яқин таъқибчисини 2 очко ортда қолдирган ҳолда пешқадамликни сақлаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!