date

Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди

Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди

Лионел Месси бир пайтлар миллий жамоа даражасида Аргентина эмас, Испания терма жамоаси сафида майдонга тушиш эҳтимоли бўлганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳужумчи Miro De Atras дастурида сўзлар экан, "Барселона"да тўп сураётган даврида унга шундай вариант борлиги ишора қилинганини, ҳатто бу кўп футболчиларда учрайдиган одатий ҳолат экани таъкидланганини эслаб ўтди. Месси Аргентинада туғилган бўлса-да, жуда эрта Барселонага кўчиб келгани ва футболчилик тайёргарлигининг асосий қисмини клуб академиясида олгани сабабли бу имконият реал бўлган.

Шунга қарамай, Месси танловини ўзгартирмаганини билдириб, қалби ҳар доим Аргентина билан бўлганини урғулади.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2022 йилда Аргентина терма жамоаси билан бирга жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди