date

Симоне Индзаги атрофида миш-мишлар кўпайди, у хотиржам

Симоне Индзаги атрофида миш-мишлар кўпайди, у хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали бирор марта мағлуб бўлмади, аммо сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонда Саудия футболида Симоне Индзагининг бош мураббийликдан кетиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар янграй бошлади. Бу масалада «Ал-Ҳилол» мухлислари ҳам италиялик мутахассисга қарши чиқаётгани айтилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Индзаги вазиятни сокин қабул қилмоқда: унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги товон пули кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Симоне Индзаги маош бўйича дунёдаги иккинчи энг кўп ҳақ оладиган мураббий бўлиб турибди. Унинг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади, ундан юқорида фақат Диего Симеоне бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симоне Индзаги атрофида миш-мишлар кўпайди, у хотиржам