«Ал-Ҳилол»да Индзаги истеъфоси ҳақида гаплар кучайди, у эса хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳозирча мағлубият нима эканини билмаяпти, бироқ сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонʼда бош мураббий Симоне Индзаги билан хайрлашиш эҳтимоли ҳақида миш-мишлар тарқала бошлаган. Қайд этилишича, бу масалада «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзагининг ўзи вазиятга совуққон ёндашмоқда: унинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация кўзда тутилган.
Симоне Индзаги маош борасида дунёдаги энг юқори тўланадиган мураббийлар рўйхатида иккинчи ўринда туради. Унинг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади, рўйхатда ундан юқорида фақат Диего Симеоне бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!